Uznews

Ўзбекистон МТЖ мундиалга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Футбол бўйича 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига июнь июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилишидан хабардорсиз. Тарихда илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу нуфузли дунё биринчилигида иштирок этади.Миллий терма жамоага собиқ футболчи ва айни дамда мураббийлик қилаётган италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан барчанинг хабари бор. Хўш, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Каннаваро қўл остида мундиалга қандай тайёргарлик кўрмоқда, қуйида шу ҳақда батафсил маълумот берамиз.

ЖЧГА ТАЙЁРГАРЛИК

Мундиалга кетиш олдидан Фабио Каннаваро жорий йилнинг 5 май кунидан бошлаб 25 май кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Ушбу йиғин доирасида 10 май куни МТЖ Суперлига клуби бўлмиш "Сурхон" клубига қарши ёпиқ тарзида ўртоқлик учрашувини ўтказди ва ушбу ўйинда 4:0 ҳисобида Каннаваро шогирдлари ғалаба қозонди.

ЙИҒИНГА ЧАҚИРИЛМАГАН ФУТБОЛЧИЛАР

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари учун Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманида бош мураббий жамоа жаҳон чемпионатига қай даражада тайёргарлик кўраётгани, футболчилар ҳолати, ЖЧ олдидан сўнгги йиғинга чақирилмаган, ўртоқлик ўйинлари ва ЖЧда терма жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Фабио Каннаваро терма жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолатига кўпроқ эътибор қаратаётганини таъкидлади ва машғулотларда ҳам буни гувоҳи бўляпмиз. Бош мураббий йиғинга чақирилмаган футболчиларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Ким миллий терма жамоа йиғинига чақирилган бўлса, демак ўша футболчи Каннаваронинг эътиборини қозонмаганлиги айтиб ўтилди.
Мундиал олдидан МТЖ бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади. Шундан сўнг 22 май миллий терма жамоа иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйин ўтказади. Ушбу учрашув барча учун очиқ бўлади. Шундан сўнг 26 май куни эрта тонгда вакилларимиз Нью-Йорк томон учиб кетади.

НА-ОРАТ УЧРАШУВИ

1 июнь куни МТЖ Эдмонтонда Канада терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади. Ушбу ўйиндан сўнг МТЖ 8 июнь куни Нью-Йоркда Нидерландия терма жамоасига қарши ЖЧ олдидан сўнгги назорат ўйинини ўтказади ва 10 июнь куни АҚШнинг Аталанта шаҳрига ФИФА томонидан берилган Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧдаги базасига йўл олади.

МУНДИАЛДАГИ ЎЙИНЛАР

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 17 июнь куни гуруҳдаги илк ўйинини Мехикода Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 18 июнь куни соат 07:00 да бошланади.Гуруҳдаги иккинчи ўйин Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйин 23 июнь куни Хьюстонда Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.Гуруҳдаги сўнгги тур ўйини 27 июнь куни Аталантада Конго ДР терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 28 июнь куни соат 04:30 да старт олади.Мундиал олдидан Фабио Каннаваро ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилаб қоламиз. Омад сиз ва бизни асло тарк этмасин!
Жаҳонгир Сотволдиев

Тошкент вилоятида мотоциклчи 15 ёшли қизни уриб юборди

Кеча, 14 май куни соат тахминан 23:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган фуқаро C.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлни пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.Ҳодиса натижасида пиёда турли хил тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нима учун харидорлар Istanbul City ТЖМни танламоқда: Тошкентдаги лойиҳа шарҳи

Лойиҳа пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг барча асосий нуқталарига осон ва тез етиб бориш имкониятини тақдим этади. Мажмуа турли форматдаги квартиралар ҳамда хоналар жойлашуви режаларига эга бўлган бир нечта турар жой блокларини ўз ичига олади.
Istanbul City мажмуасининг афзалликларидан бири шаҳар архитектураси ва яшил майдонларнинг уйғунлигидир. Мажмуа ҳудудида сайр қилиш жойлари, ички ҳовлилар ва аҳоли дам олиши учун жойлар кўзда тутилган.
А, C ва D блоклари баландлиги 16 қаватгача бўлган каскад форматида бажарилган. Бундай архитектура ечими кўпроқ очиқ майдонларни яратади ва мажмуани визуал жиҳатдан янада замонавий қилади. Баъзи хонадонларда шахсий террасалар, шунингдек, аҳоли учун умумий дам олиш жойлари кўзда тутилган.
Лойиҳада режалаштиришнинг хилма-хиллигига алоҳида эътибор қаратилган. Мажмуада турли форматдаги хонадонлар таклиф этилган - ёш оилалар учун ҳам, кенгроқ ечимларни афзал кўрадиганлар учун ҳам.
Яқинда Istanbul City мажмуасида янги C блокидаги хонадонлар сотуви бошланди. Ҳозирда бу ерда бошланғич нархлар таклиф этилмоқда, шунинг учун сотиб олиш нафақат шахсий яшаш учун, балки сармоя сифатида ҳам кўриб чиқилмоқда.Юқори даражадаги қулайликка эътибор қаратган харидорлар учун E блоки - замонавий режалаштириш ва чуқур ўйланган маконга эга 20 қаватли бино кўзда тутилган.
Бунда, мажмуадаги уйларнинг бир қисми фойдаланишга топширилди. Тайёр бизнес тоифа блокларида аҳоли яшайди, лойиҳанинг ўзи эса босқичма-босқич ривожланишни давом этмоқда. Бугунги кунда Istanbul City мажмуасида махсус харид шартлари амал қилмоқда: • тўлиқ тўлов билан харид қилишда 25% гача чегирма;
• муддатли тўлов билан харид қилишда 17% гача чегирма.
Телефон: +998 78 122 22 20 Манзил: Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 49/1 Реклама ҳуқуқи асосида

«Янги Ўзбекистон» университетига янги ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, «Янги Ўзбекистон» университети ректори лавозимига профессор Аҳмедов Баходир Бобомуродович тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Тайинловга қадар у 2021 йилдан буён «Янги Ўзбекистон» университетида ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимида фаолият юритган.Б. Ахмедов физика-математика фанлари доктори ҳисобланади. У Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, кейинчалик Гранада университети магистратурасида таҳсил олган ҳамда Ахен техника университетида докторантурани якунлаган. Шунингдек, у Тошкентдаги INHA университетида ҳам фаолият олиб борган.

Собиқ профилактика инспектори маст ҳолда содир этган ўлимли ЙТҲ учун 4 йилга қамалди

Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил 23 декабрь куни соат тахминан 22:40 ларда Урганч шаҳар ИИБ ҳузуридаги профилактика кичик инспектори Д.Ю. маст ҳолатда Cobalt автомобилини бошқариб кетаётган вақтда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган. У юқори тезликда ҳаракатланган ва натижада автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.Автомобилда бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ўлимга очиқ бош мия жароҳати, бош суяги синиши, мияга қон қуйилиши ҳамда бош қисмидаги оғир шикастланишлар сабаб бўлган.Судда Д.Ю. айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унинг айтишича, ўша куни ишдан сўнг кафеда дўстлари билан учрашиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Кейин танишларидан бири уни уйига ташлаб қўйишни сўраган. Шундан сўнг улар яна бир таниши билан бирга судланувчининг марҳум отасига тегишли бўлган автомобильда йўлга чиққан.Айбланувчининг сўзларига кўра, у йўлда "Жигули" автомобилини қувиб ўтишга уринган пайтда чуқурга тушиб кетган, бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган.Суд Д.Ю.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси қаттиқ қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиш) билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тошкентда тўхташ қоидаларини бузган автомобиллар жарима майдончасига жойлаштирилади - ЙҲХБ

ЙҲХБ маълумотларига кўра, пойтахтнинг турли ҳудудларида автомобилларни пиёдалар йўлаклари, пиёдалар ўтиш жойлари, бекатлар, яшил ҳудудлар, шунингдек, тўхташ ёки тўхташни тақиқловчи белгилар ўрнатилган жойларда қолдириш ҳолатлари мунтазам равишда қайд этилмоқда.Бундай қоидабузарликлар одамларнинг хавфсиз ва эркин ҳаракатланишига, жамоат транспорти, махсус техника ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилади. Айниқса, бундай ҳолатлар кексалар, аравачали ота-оналар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар учун тўсиқ бўлмоқда," - дейилади хабарда.Шу муносабат билан Тошкент бундай қоидабузарликларга қатъий муносабат билдириш амалиётига ўтмоқда. Энди тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолда қолдирилган автомобиллар белгиланган тартибда эвакуация қилиниб, махсус жарима майдончаларига жойлаштирилади.Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар кўчаларда тартибни таъминлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳар муҳитининг асосий тамойилини тиклашга қаратилган: жамоат майдони барча аҳоли учун очиқ, хавфсиз ва қулай бўлиши керак.ЙҲХБ, шунингдек, ҳайдовчиларни тўхташ ва тўхташ жойини танлашда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди, шунингдек, автомобилларни тақиқланган, одамлар, жамоат транспорти, махсус техникалар ҳаракатига халақит берадиган ёки хавфсизликка таҳдид соладиган жойларда қолдирмасликка чақирди.

Ўзбекистонда оилавий бахт даражаси ошди - тадқиқот

Мамлакатда оилавий бахт даражаси юқори деб баҳоланди. Бундай хулосага жорий йил баҳорида ўтказилган социологик сўров натижалари асосида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти мутахассислари келди.Тадқиқот мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказилган бўлиб, унда қарийб 13 минг нафар фуқаро иштирок этган.Мутахассислар оилаларнинг ҳаётдан, даромадлардан, ишдан, таълимдан, соғлиқни сақлаш тизимидан ва давлат хизматларидан қанчалик мамнунлигини ўрганган. Шунингдек, оилавий муносабатлар, барқарорлик ва аҳолининг оилавий қадриятларга муносабати ҳам инобатга олинган.Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатдаги умумий оилавий бахт индекси 0,618 баллни ташкил этган. Қабул қилинган мезонларга кўра, бу юқори кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, 2023 йилда мазкур индекс 0,560 балл даражасида бўлган.Тадқиқотда оилалар турмуш даражасининг яхшиланиши асосий омиллардан бири сифатида қайд этилган. Хусусан, аҳоли бандлигининг ошиши, таълим олиш имкониятларининг кенгайиши ва давлат идоралари фаолиятидан қониқиш даражасининг ўсиши таъкидланган.Айниқса, оилавий қадриятлар ва оила ичидаги муносабатларга оид кўрсаткичлар юқори баҳоланган. Сўров иштирокчиларининг катта қисми ўзини оилавий ҳаётда бахтли деб ҳисоблаши ва оилани энг муҳим қадрият сифатида кўриши маълум қилинган.

1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилади

Аввалроқ, ҳар йили 1 майдан электр энергияси ва табиий газ нархлари йиллик инфляция даражасидан келиб чиқиб, кўпи билан 10 фоиз миқдорида индексация қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳукуматнинг 2025 йил 31 мартдаги қароридан келиб чиққан.Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархларни белгилаш тўғрисида"ги қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар тасдиқланди.Ҳужжатга кўра, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи 1 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун 1 кВт/соат электр энергияси нархи ҳам 1 100 сўмни ташкил этади.III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди. Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлаштирилган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:- ойига 200 кВт·соатгача - 325 сўм;
- 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача - 450 сўм;
- 501 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача - 550 сўм.Қолган маиший истеъмолчилар учун:- ойига 200 кВт·соатгача - 650 сўм (ҳозир 600 сўм);
- 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача - 900 сўм (ҳозир 800 сўм);
- 501 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача - 1 100 сўм (ҳозирда 1000 сўм).Белгиланган меъёрлардан ортиқча истеъмол учун оширувчи коэффициентли тарифлар сақланиб қолади.1 куб метр табиий газ нархи барча истеъмолчилар учун (айрим тоифадаги истеъмолчилар бундан мустасно) 2 000 сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари учун тариф 1 кубометр учун 2750 сўмни ташкил этади.Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб қолмоқда: иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача ва бошқа мавсумларда ойига 100 куб метргача истеъмол қилинганда 1 куб метр газ нархи 1 100 сўмни ташкил этади (ҳозирда 1000 сўм).Шунингдек, қарорда энергия ресурсларини етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди.

Мирзиёев ва Тоқаев Қозоғистонда Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжидга боришди

Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишдилар.Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган.Атрофдаги 4,2 гектар майдонни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда яшил майдонлар, йўлаклар, дам олиш жойлари, ёритиш тизимлари, манзарали қурилмалар ва фавворалар барпо этилмоқда.Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ҳамда Туркистон аҳолисига туҳфа сифатида қуриб битказилган ушбу муҳташам мажмуа икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва маданий яқинлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.Қуръони оятлари тиловат этилиб, қардош халқларимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мирзиёев Ҳиндистондаги табиий офат қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ҳамда бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.Шунингдек, Президент жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.Маълумот учун, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кузатилган кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган, яна кўплаб фуқаролар турли даражада жароҳат олган. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Тўрт йил олдин Россиядаги жанговар ҳаракатларда қатнашган эркак Тошкентда судланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди хорижий давлат тарафида қуролли тўқнашувда иштирок этганликда айбланган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.Иш материалларига кўра, 44 ёшли тошкентлик эркак 2016 йилда Россияга ишлаш учун борган ва у ерда бир неча йил давомида мамлакатнинг турли ҳудудларида ишлаган.2022 йил бошида у Москвада бўлганида Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва Украинага қарши махсус ҳарбий операцияда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтган.Тергов шуни кўрсатдики, эркак Россия армияси таркибида жанговар ҳаракатларда ўқчи сифатида қатнашган. Хизмат пайтида у дрон ҳужумидан сўнг боши ва орқасидан осколка жароҳатлари олган, Ростов-на-Дону шаҳридаги ҳарбий госпиталда даволанган, кейин эса тиббий муассасани ўзбошимчалик билан тарк этган.2025 йил ноябрь ойида айбланувчи миграция режимини бузгани учун Россия полицияси томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга депортация қилинган. 2026 йил январь ойида Тошкентга қайтганидан сўнг, унинг синглиси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, акаси ўзи ва фарзандларига таҳдид қилаётганини айтган. У, шунингдек, ҳарбий кийимдаги ва қурол ушлаган эркак тасвирланган фотосуратни ҳам тақдим этган.Экспертиза фотосуратларда айнан судланувчи тасвирланганини тасдиқлади. Бундан ташқари, суд-тиббий экспертизаси унинг боши ва танасида эски чандиқлар борлигини қайд этган.Судда айбланувчи айбига қисман иқрор бўлди. У ҳақиқатан ҳам Россияда бўлганини ва автомат билан суратини эълон қилганини айтди, бироқ жанговар ҳаракатларда иштирок этганини рад этди. Унинг сўзларига кўра, сурат Чеченистонда олинган, ўзи эса турли ишлар билан шуғулланган.Суд айбланувчининг важларини асоссиз деб топиб, уни ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топди ва унга беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Шавкат Мирзиёевни Туркистонда қандай кутиб олишди - фото

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди."Ҳазрат Султон" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.Бугун давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Қирғизистон билан чегарада 3,3 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи моддалар топилди - видео

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи моддалар контрабандаси ҳолати аниқланди.Хусусан, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтган қисмида номаълум шахслар томонидан қўшни республикадан ноқонуний олиб кирилгандан сўнг қолдирилган 3 та қоп аниқланди.Уларда 30 660 дона кучли таъсир қилувчи "Регапен" ва 925 дона дори воситалари бўлган. Умумий қиймати 3 млрд 297 млн сўм бўлган "Тропикамид.Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми (контрабанда) ва 251-1-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлмаган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд бундай моддалар ёки заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда ноқонуний юк эгаларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳафта охирида қисқа муддатли ёмғирлар билан бирга иссиқ ҳаво кузатилади

Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубида ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача бўлади.Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда қва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 39-41 даражагача бўлади.15-16-майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17-майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20-22 м/с ача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 15-17-май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Тошкентда 15-16-май кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 32-34 даража бўлади.17-май - якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 16 майда 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Энди боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz сайтида боланинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома олиш хизмати йўлга қўйилди.Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдан бошлаб туғилишни рўйхатдан ўтказиш комплекс давлат хизмати тартибида амалга оширилмоқда. Туғруқхона бола ҳақидаги маълумотларни мустақил равишда ФҲДЁ органларига юборади ва ҳужжат автоматик тарзда шакллантирилади.Шу вақтгача QR-кодли маълумотномани туғруқхонадан олиш талаб этиларди. Энди эса уни my.gov.uz орқали бепул юклаб олиш мумкин.Тартиб қуйидагича амал қилади:• бола туғилиши ФҲДЁ бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, онанинг my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади;• фойдаланувчи my.gov.uz порталига шахсий идентификация рақами орқали (ЭРИ ёки OneID) киради;• "Маълумотномалар" бўлимидаги "Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома" хизмати танланиб, тайёр ҳужжат юклаб олинади.Мазкур маълумотнома гербли туғилганлик гувоҳномасига тенглаштирилади. Хизмат 2023 йил ва ундан кейин туғилган болалар учун амал қилади.

Ўзбекистон президентининг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич тайинланди.Тегишли фармонни давлат раҳбари имзолаганини президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Тайинловга қадар Беҳзот Нарматов Президент администрациясининг нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича Лойиҳа офисида сектор мудири лавозимида фаолият юритган.У турли йилларда Ўзтрансгаз ва Андижаннефть компанияларига раҳбарлик қилган, шунингдек, энергетика вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Эртага Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг "Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш" мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни амалда қўллаш борасида янада кенгайтириш хусусида сўз юритилади.Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Distributed by aarss.com.